Европада яна бир лига ўйинлари тўхтатилди

Украина футбол ассоциацияси мамлакатда коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида мамлакат чемпионатини тўхтатишга қарор қилди.

Ташкилот расмий сайти тарқатган хабарга кўра, Украина премьер-лигаси ва бошқа барча мусобақалар 18 март санасидан бошлаб номаълум муддатга қолдирилган.

Айни дамда бўлиб ўтган 23 та тур якунларига кўра “Шахтёр” клуби мусобақа жадвалида яққол пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!