Европага йўл олган Жасур Яхшибоев чемпион жамоада ўйнайди!

Ўтган мавсумда Беларусь чемпиони бўлган Жасур Яхшибоев фаолиятини яна Европада давом эттирадиган бўлди.

Беларусь чемпионатида “Энергетик-БГУ” ва “Шахтёр” жамоалари шарафини ҳимоя қилган ўзбек легионери мавсумнинг энг фойдали футболчиси, деб эътироф этилган ва тўпурарлар баҳсида иккинчи ўринни қўлга киритган эди.

“Пахтакор” тарбияланувчиси энди Польшанинг етакчи клубларидан ҳисобланган “Легия” билан шартнома тузиши кутилмоқда.

Жасур айни пайтда Польша пойтахти Варшава шаҳрида бўлиб турибди ва бу ерда янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади.

“Легия” Польшанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. 1916 йилда тузилган ушбу клуб фаолияти давомида 14 маротаба мамлакат чемпионати ғолиби бўлган. Ўн уч марта кумуш ва ўн тўрт маротаба бронза медалга эга чиққан.

“Легия” Польшанинг ички мусобақаларида жами 37 та совринни қўлга киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)