Европанинг энг зўр ҳимоячиси ким?

“Ньюкасл” ҳимоячиси Дэнни Роуз “Ливерпуль” футболчиси Эндрю Робертсонни Европадаги энг яхши ҳимоячи деб айтди.

“Робертсон ажойиб. Бундан бир неча йил олдин “Уайт Харт Лейн”да “Халл”га қарши ўйнаганимизда, улар таркибида Магуайр ва Робертсон бор эди. Ўшанда Эндрю бошқалардан ажралиб туришини пайқамагандим. Аммо у “Ливерпуль”га келганида, энг яхши ҳимоячига айланди.

Менимча Робертсон сўнгги 2 йил ичидаги Англиянинг, умуман бутун Европанинг энг яхши ҳимоячиси. У мен эришмоқчи бўлган даражадаги футболчи. У энг зўр”, - дейди Роуз.

Робертсон жорий мавсум “Ливерпуль” сафида 41 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!