Европанинг яна бир миллий чемпионати қачон бошланиши маълум

Бу ҳақида Туркия чемпионати президенти Нихат Ўздемир маълум қилди:

"Умид қиламизки, чемпионатни июль охиригача якунлай оламиз. Барчаси бизга боғлиқ эмас. Вазият яхшиланиб боришидан умидвормиз. Августда биз ЕЧЛ финалини қабул қилишимиз керак. Имкон борича барчаси юқори савияда ўтишига ҳаракат қиламиз".

Маълумот учун, Туркия чемпионати 19 мартда тўхтатилганди. Айни вақтда 26 турдан сўнг "Трабзонспор" пешқадамликни ўз қўлида ушлаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)