Европанинг яна икки юлдузи Саудия Арабистонига отланади

“Боруссия”нинг икки юлдузи – Матс Хуммельс ва Марко Ройс жорий мавсум якунланиши билан Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши кутиляпти.

Бу ҳақда журналист Экрем Конур ахборот тарқатди.

Дортмундликлар апрель ойида узоқ давом этган музокараларни муваффақиятли якунлаб, Марко Ройс билан бир йиллик шартнома тузганди. Энди 34 ёшли футболчи фаолиятини якунлашдан олдин пул ишлаб олмоқчи.

Хуммельс аслида “бавария” тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин 2008-2016 йиллар давомида “Боруссия” учун ўйнаган. Орада уч мавсум “Бавария”га бориб келган ҳимоячи, 2019 йилдан буён Дортмундда фаолият юритяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!