"Эйр Форс" бош мураббийи "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди
Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-турида "Пахтакор" "Эйр Форс" клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу беллашув олдидан ироқликлар бош мураббийи Аюб Одишо матбуот анжуманида иштирок этди:
"Биз "Эйр Форс"нинг салоҳиятини барчага кўрсатиш учун сўнгги маротаба ҳаракат қилишимиз керак. Бу ерга мутлақо бошқача мақсадлар билан келган эдик. Аммо якунда барчаси биз хоҳлагандек бўлмади. Бир нечта футболчиларимиз жароҳат ҳам орттириб олди. Шундай экан, "Шаржа"ни плей-офф йўлланмаси билан табриклайман.
Кўпчилик футболчиларимиз ОФК кубоги ҳавосидан нафас олиб улгурган, бироқ Осиё Чемпионлар Лигаси - бошқа даражадаги турнир. Биз бу ерга шунчаки тажриба тўплаш учун келмагандик. Футболда шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, биз жуда кўп нарсаларни ўргандик ва улардан хулоса чиқарган ҳолда, олдинга интилишда давом этамиз.
Биз миллий чемпионатга эътибор қаратишимиз керак. Саралаш босқичисиз ўйнамоқчимиз. Эртанги ўйин муҳим. Аммо ундан ҳам кераклироқ нарса келгуси мавсумни ОЧЛ гуруҳ босқичида бошлаш", - деди Одишо.
Фикрлар