Фабио Каннаваро мураббийлар штабига янги мутахассислар қўшилганини маълум қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўз штабига бир нечта мутахассисларни жалб қилганини эълон қилди.

"Табассум, меҳнат ва иштиёқ. Биз FIFA Series мусобақасини, биринчи Жаҳон чемпионатимиз янада яқинлашиб келаётганини англаган ҳолда, Тошкентда қарши оламиз. Шу билан бирга, биз уч нафар ажойиб мутахассисни мураббийлар штабига қўшиб олмоқдамиз: укам Паоло — у Дубайдаги ўқув-машғулот йиғинидан бери биз билан бирга ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келмоқда, шунингдек, физиотерапевт Симоне Сижилло ва тиббий томондан, 2006 йили Италия терма жамоамиз билан Жаҳон чемпиони бўлган профессор Энрико Кастеллаччи", — деб ёзди мутахассис ўз Instagram саҳифасида.

Маълумот учун, "Оқ бўрилар" 27 март куни Габонга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!