Фабио Каннаваро яна икки легионеримизнинг ўйинини томоша қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро миллий жамоа футболчилари Азиз Ғаниев ва Абдулла Абдуллаев қарама-қаршилигидаги “Ал-Батаэҳ” — “Дибба Ал-Фужайра” учрашувини бевосита стадиондан томоша қилди.
Ушбу баҳсда ҳар иккала футболчимиз ҳам тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Бу тўқнашувда "Дибба Ал-Фужайра" минимал ҳисобда зафар қучди. Мазкур беллашувда Ғаниев Sofascore томонидан 7.3 баллга лойиқ кўрилган бўлса, Абдуллаевга 6.8 балл берилди.




Фикрлар