Фабио Каруана: "Жавоҳир жуда тез орада хавфли рақибга айланишини тушунганман"
Фабиано Каруана ўзбек шахматининг "олтин авлоди" ҳақида гапирди.
"Рустам Қосимжонов ҳали 2020-2021 йилларда ўша пайтда жуда ёш бўлган иқтидорли йигитлар ҳақида гапира бошлаганди. У ҳатто Нодирбек Ёқуббоевни энг иқтидорлилар орасида энг умидли шахматчи деб ҳисобларди. Очиғи, шахматчилар шунчалик ёш ва шунчалик кучли бўлган пайтда бундай тахмин қилиш жуда қийин.
Нодирбек Абдусатторов билан илк бор 2021 йилги рапид жаҳон чемпионатида ўйнаганман, якунда у ғолиб чиққанди. Жавоҳир Синдаров ҳақида ҳам 2021 йилда эшитганман, лекин у билан илк бор 2023 йилги Grans Swiss турнирида тўқнаш келдик. Ўшанда унинг рейтинги унчалик баланд бўлмаса-да, у кучли эканини ҳис қилганман. Дебютларда бироз ғалати, шубҳали услубда ўйнар эди. Ўшанда Жавоҳир жуда тез орада хавфли рақибга айланишини тушунганман.
Нодирбек (Абдусатторов) эса аллақачон ўзини дунёга танитиб улгурган. Унинг Олимпиада ғолиби бўлгани биз учун янгилик эмас, бу бир неча йил олдин бўлган воқеа. Аммо Жавоҳирнинг Номзодлар турнирида +6 натижа қайд этиши — мана бу ҳамма учун чинакам сюрприз ва катта кашфиёт бўлди", - америкалик спортчи.
Фикрлар