Фабрегас айни дамда АПЛнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас "Ливерпуль" форварди Садио Мане АПЛнинг айни дамдаги энг яхши футболчиси кимлигини айтди.

“Энг қийин чемпионат? Катта фарқ билан АПЛ! АПЛнинг энг яхши футболчиси? Мен учун – Садио Мане”, - дейди испаниялик футболчи.

Маълумот учун, Мане жорий мавсум премьер-лигада 19 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли сенегаллик футболчи Африкада 2019 йиднинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!