Фабрегас "Челси"га россиялик жамоадошини сотиб олишни маслаҳат бермоқда

"Монако" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас "Челси"га россиялик жамоадоши Александр Головинни сотиб олишни маслаҳат бермоқда.

“Монако”да иқтидорли футболчилар етарли, аммо ҳозирда уларнинг биттаси Англияда ўйнай олади. Ким? Головин. У ажойиб пасларга эга. У жорий мавсум жамоа етакчиси ҳисобланади. “Челси”да ким билан гаплашсам, уларга Головинга эътибор қаратишларини маслаҳат бераман. Менимча у ҳозирги мураббийнинг қураётган ўйин услубига жуда мос тушади”, - дейди испаниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Фабрегас 2014-2019 йилларда “Челси” сафида тўп сурган ва жамоа билан 5 та соврин қўлга киритган. Головин эса “Монако”да жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!