Фабрегас "Челси"нинг айни дамдаги ҳолати ҳақида: Юлдузлар ҳам ҳеч нарса қила олмаяпти

  • 03 May 12:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегаснинг фикрича, Лондон жамоасида ўйин тузилмаси ва тактика етишмайди. Эслатиб ўтамиз, кеча "аристократлар" Лондон дербисида "Арсенал"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу мағлубият жамоанинг барча турнирлардаги қаторасига олтинчи мағлубияти бўлди.

Tecno

“Болалигимда бир мураббийим бўларди. У ҳеч қандай тактикасиз тасодифий танлов асосида майдонга ташларди. Ҳозир "Челси" ана шундай кўринмоқда. Жамоада Бразилия терма жамоаси сардори, жаҳон чемпиони ва Англия терма жамоаси етакчилари бор, лекин булар ҳеч қандай аҳамият касб этмаяпти”, - деди Фабрегас.

“Челси” айни дамда Премьер-лига мусобақа жадвалида 32 очко билан 12-ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!