Фабрегас жазодан қутулиб қолди
Ads

Англия футбол ассоциацияси “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегеснинг “Манчестер Сити” жамоаси аъзоси Фернандиньога туширган тарсакиси учун жазоланмайдиган бўлди.

Жамоалар ўртасидаги ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Фабрегас бразилиялик футболчига тарсаки туширган. Шундан сўнг у Сескни ҳалқумидан тутиб, майдон ташқарисига итариб юборган.

Якунда Фернандиньо бу иши учун қизил карточкага лойиқ кўрилди ва 3 ўйинга дисквалификация қилинган. FA Фабрегасга қўшимча жазо қўллашни лойиқ кўрмаган.