Фабрегас Хаби Алонсонинг “Реал”даги асосий муаммосини айтди

  • 25 декабрь, 13:50
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Комо” бош мураббийи Сеск Фабрегас журналистлар билан суҳбатда Хаби Алонсонинг “Реал Мадрид” клубидаги энг катта муаммоси нимада эканини таъкидлади. Фабрегас Marca нашрига берган интервьюсида шундай деди:

Tecno

“Реал”нинг барча футболчилари ўзини асосий таркибда майдонга тушишга ва етарли даражада ўйин амалиёти олишга лойиқ деб ҳисоблайди.

Уларнинг ҳар бири тахминан 50 миллион евроға баҳоланади ва миллий терма жамоаларда тўп тепади. Барчасига бирдек ўйин вақти бериш ва бу жараённи бошқариш энг қийин масала”, — деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Алонсо яқин вақт ичида “қироллик клуби”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган. Айни пайтда “қаймоқранглилар” Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!