Фабрегасни ҳам Қатарга чорлашмоқда

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин.

France Football нашри тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли испаниялик футболчини Қатарнинг "Ал-Гарафа" клуби ўз сафига чорламоқда. Ўз навбатида монаколиклар ҳам Фабрегасни сотиб юборишга тайёр. Уларнинг фикрича, футболчи олаётган маошига яраша ўйин кўрсатмаяпти.

Маълумот учун, Фабрегас жорий мавсум “Монако” сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 6,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!