
Фабрицио Романо: Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол" бош мураббийига айланмоқда!
Италиялик мутахассис Симоне Индзаги ушбу ҳафтада расман "Ал-Ҳилол" бош мураббийи сифатида шартнома имзолайди. Журналистнинг сўзларига кўра, томонлар 3 йиллик келишувга эришган.
"Индзаги "Интер" билан бугунги учрашувдан сўнг клубни тарк этади ва Саудия Арабистонига йўл олади. Катта маош эвазига қўлга киритилган италиялик мураббий учун бу қадам кутилган эди" - деб ёзди Романо.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Ҳилол" Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Биринчи учрашув эса Хаби Алонсонинг "Реал Мадрид"ига қарши бўлади.
Фикрлар