Факт. "Андижон" фақатгина 4 бор "Пахтакор"ни мағлуб этган

CHERY AUTO

Жамоалар чемпионатлар доирасида 46 беллашувда майдонга тушишган. "Шерлар" 34 ўйинда зафар қучишган, 8 баҳсда дуранг қайд этилган ва 4 марта "Андижон" кучлироқ келган. Ўзаро ўйинларда 112 гол урган "Пахтакор" 34 тўп ўтказиб юборган. Сафардаги беллашувларда тошкентликлар 14 ғалаба, 5 дуранг ҳамда 4 мағлубиятни қайд этган.

Tecno

Ҳар икки жамоа сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас. "Пахтакор"дан Садриддин Абдуллаев ва Жавоҳир Сидиқов жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборишади.

"Андижон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 16 май, пайшанба куни Андижондаги "Соғлом авлод" стадионида соат 18:30да бошланади.

Манба: "Пахтакор"

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию