ФАКТ! “Андижон” Намангандаги баҳсларда “Навбаҳор”ни мағлуб эта олмаган

Суперлига 10-тури доирасида "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида Андижоннинг “Андижон” клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунгача ўзаро 46 марта рўбарў келишган. Ўтказилган баҳсларнинг 24 тасида наманганликлар ютуққа эришишган бўлса, 10та учрашувда дуранг қайд этилган, 12та ўйинда эса андижонликлар зафар қучишган. Тўплар нисбати – 71-46, “Навбаҳор” фойдасига.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинларда наманганликларнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 5:0 бўлиб, “лочинлар” 2004 йилги мавсумда ўз майдонларида шу ҳисобда зафар қучишган. Андижонликларнинг эса “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабалари 4:0 ва 5:1 бўлиб, “Андижон” 2001 ҳамда 2010 йилларда шундай ҳисобларда ютуққа эришган.

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 84 очкони, андижонликлар эса 46 очкони қўлга киритишган.

Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, Намангандаги баҳсларда ҳали “Андижон” ғалаба қозона олмаган. “Лочинлар” ўз майдонларида ўтказилган 23та учрашувнинг 18 тасида ғалаба қозониб, 5та ўйинда муроса кўчасини танлашган.

“Навбаҳор” ўз майдонида ўтказилган баҳсларда андижонликлар дарвозасига 51та гол уриб, ўз дарвозасидан 12та тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
25/05/2019 18:30
олға навбаҳор
Behzod Aliev
25/05/2019 18:19
Андижон омад
&
Zulfiqarov Husanboy
25/05/2019 18:12
Ikki jamoadan munosib o'yin kutub qolamiz . Olg'a Navbahor