ФАКТ! "Бухоро" Суперлигадаги сўнгги 6 ўйинда атиги 2 гол урган

Бугун Суперлига 9-тур ўйинлари старт олади. Юзага келган кичик танаффусдан сўнг "Бухоро" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади. Учрашув 19:00 да старт олади. 

Аҳамиятлиси, бухороликлар чемпионат доирасидаги сўнгги 6 ўйинда 3 очко олишни эплай олмаган. Клуб фақат "Нефтчи" дарвозасига икки гол уришни уддалади. Ундан олдин ўтказилган 5 баҳсда жамоа гол ура олмай келаётганди. 

Маълумот ўрнида, "Бухоро" айни пайт Суперлига турнир жадвалида 4 очко билан 13-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!