Факт: "Металлург" "Нефтчи"га қарши Бекободдаги охирги учта ўйиндан бери фақат бир хил натижа қайд этяпти
Бекободнинг "Металлург" клуби чемпионатнинг навбатдаги турида ўз уйида "Нефтчи"ни қабул қилади. Учрашув иккала жамоа учун ҳам муҳим. "Металлург" матбуот хизмати ўйин олдидан превьюни тақдим этди..
“Металлург” кучлилар лигасида "Нефтчи" билан 43 бора тўқнаш келган. Ўзаро учрашувларнинг 24 тасида фарғоналиклар, 10 тасида бекободликлар ғалаба қозонишган. 9 та ўйин эса дуранг натижа билан якунланган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати водий жамоаси фойдасига – 75:40. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 81, “Металлург” эса 39 очко жамғарган.
Бекободда ўтказилган баҳсларда мезбонлар 8 та ўйинда зафар қучган, 7 та ўйинда дуранг қайд этилган. 6 учрашувда эса меҳмонларнинг қўли баланд келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 24:23, бекободликлар фойдасига.
Бекободда ўтган сўнгги бешта учрашув:
28.07.2018 «Металлург» - «Нефтчи» 1:0
25.11.2017 «Металлург» - «Нефтчи» 1:0
22.11.2016 «Металлург» - «Нефтчи» 1:0
11.04.2015 «Металлург» - «Нефтчи» 0:1
03.05.2014 «Металлург» - «Нефтчи» 2:1
Фикрлар