ФАКТ! "Навбаҳор" Андижондаги охирги 10 та ўйинда фақатгина бир марта ғалаба қозонган холос

Суперлига 17-тури доирасида "Навбаҳор" жамоаси “Андижон” клуби меҳмони бўлади. "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунгача ўзаро 47 марта рўбарў келишган. Ўтказилган баҳсларнинг 24 тасида наманганликлар ютуққа эришган бўлса, 13та учрашувда дуранг қайд этилган, 10та ўйинда эса андижонликлар зафар қучишган. Тўплар нисбати – 72-47, “Навбаҳор” фойдасига.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинларда наманганликларнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 5:0 бўлиб, “лочинлар” 2004 йилги мавсумда ўз майдонларида шу ҳисобда зафар қучишган. Андижонликларнинг эса “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабалари 4:0 ва 5:1 бўлиб, “Андижон” 2001 ҳамда 2010 йилларда шундай ҳисобларда ютуққа эришган.

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 85 очкони, андижонликлар эса 43 очкони қўлга киритишган.

Андижонда бўлиб ўтган 23та баҳснинг 10 тасида мезбонлар зафар қучишган бўлса, 6та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозонишган, 7та учрашувда эса дуранг ҳисоби қайд этилган.

“Бургутлар” ўз майдонларида ўтказилган баҳсларда наманганликлар дарвозасига 34та гол уриб, ўз дарвозаларидан 20та тўп ўтказиб юборишган.

Жорий мавсумнинг биринчи даврасида Наманганда бўлиб ўтган баҳсда дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Андижонликлар ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов 18-дақиқада гол уриб, ҳисобни очган бўлса, 79-дақиқада захирадан майдонга туширилган “Навбаҳор” аъзоси Азиз Ибрагимов мувозанатни тиклаганди.

Андижонда ўтказилган барча учрашувлар:

1992 йил

“Наврўз” - “Навбаҳор” – 1:1

1993 йил

“Наврўз” - “Навбаҳор” – 0:0

1994 йил

“Наврўз” - “Навбаҳор” – 0:1

1995 йил

“Наврўз” - “Навбаҳор” – 0:2

1996 йил

“Наврўз” - “Навбаҳор” – 1:1

1997 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 2:0

1998 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 1:2

1999 йил

“Андижон” -  “Навбаҳор” – 1:1

2000 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 4:2

2001 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 4:0

2002  йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 2:0

2003 йил

“Андижон”  - “Навбаҳор” – 0:1

2004 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 0:1

2006 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” –  2:1

 2007 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 3:1

2008 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 0:0

2009 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 0:0

 2010 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 5:1

 2011 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 0:0

2012 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 0:1

 2014 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 3:1

 2015 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 3:2

 2016 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Anasxon
18/08/2019 14:52
Ikkala klubgayam omad kim kuchli bo'lsa usha yutsin