ФАКТ! "Навбаҳор" ҳужумчиси "Бухоро"да (Фото)

Шоҳруз Норхонов 2023 йилнинг бошида "Сўғдиёна"дан "Навбаҳор"га кўчиб ўтганди. Ҳужумчи "лочинлар" сафида ўзини кўрсата олмай, захирада қолиб кетди. Шу боис Норхонов ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоа сафига ўтишга қарор қилди. 

"Бухоро" Суперлига иккинчи даврасига Тожикистонда тайёргарлик кўрмоқда. Йиғин давомида янги футболчилар кўздан кечириляпти.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Норзонов "Бухоро" йиғинида иштирок этмоқда. Ҳужумчи айни пайтда давом этаётган Тожикистоннинг "Равшан" клубига қарши ўртоқлик баҳсида асосий таркибда майдонга тушди.

"Насаф" легионери "Бухоро"да! (Фото)

photo_2023-07-13_18-14-24

Эслатиб ўтамиз, 7 июль куни "Бухоро" клуби матбуот хизмати Шоҳруз Норхонов жамоа машғулотларига келиб қўшилгани ҳақида маълумот бериб, бироздан сўнг ушбу хабар техник хато туфайли чиқиб кетганлигини билдирганди...

photo_2023-07-13_18-13-06

Шохруз Норхонов ўтган йили "Сўғдиёна"да Улуғбек Бақоев билан бирга ишлаган. Энди эса улар "Бухоро"да...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!