Факт! "Қўқон-1912" Бекободдан фақат бир марта ғалаба билан қайтган

Эртанги баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Мазкур жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 18 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўққизтасида қўқонликлар ғалаба қозонишган. Еттита учрашувда бекободликларнинг қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

Тўплар нисбати 29-26 қўқонликлар фойдасига. Ўзаро учрашувларда "Қўқон-1912" 29 очкони қўлга киритган. “Металлург” ҳисобида эса 23 очко мавжуд.

Бекободда бўлиб ўтган учрашувлар:

16.03. 2018 Металлург – Қўқон 1912 1:0

22.09.2017 Металлург – Қўқон 1912 3:0

30.04.2016 Металлург – Қўқон 1912 3:1

06.06.2015 Металлург – Қўқон 1912 2:1

14.05.2003 Металлург – Қўқон 1912 3:1

23.03.2002 Металлург – Қўқон 1912 0:2

20.09.2000 Металлург – Темирйўлчи 6:1

18.04.1999 Металлург – Темирйўлчи 2:0

29.05.1998 Металлург – Темирйўлчи 1:1

Йирик ғалабалар

Қўқонликлар ушбу жамоани уч марта йирик ҳисобда доғда қолдиришган – 1999 йилда 5:1, 2003 йилда 4:0, 2017 йилда 3:0. Ўз навбатида “Металлург” ҳам икки марта "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган – 2000 йилда 6:1, 2017 йилда 3:0.
Ўзаро ўйинларда қайд этилган дуранглар эса ушбу жамоаларнинг биринчи ва иккинчи учрашувларида яъни, 1998 йилдаги баҳсларда қайд этилган. 20 йилдан бери бу клублар тўқнашувида дуранг натижа кузатилаётгани йўқ.

Мураббийлар

Яна бир қизиқ маълумот. Ушбу жамоаларни бошқараётган ҳар икки бош мураббий – Андрей Шипилов ва Нўъмон Ҳасановлар бундан бир неча йил олдин “Пахтакор” жамоасида бирга ишлашган. Ушбу баҳс уларнинг бош мураббийликдаги учинчи тўқнашуви бўлади.

Ўтган йилги ўйинлар

Ушбу жамоалар ўтган мавсумда ўзаро иккита баҳсда майдонга тушишганди. Ўйинларнинг битатсида қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда эса "Металлург" устун келган. Бекободда ўтказилган сўнгги беллашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган.

Бошланиш вақтлари

“Металлург” - "Қўқон-1912" учрашуви, эртага Бекободдаги “Металлург” стадионида соат 18:30 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 6-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Бекободдаги "Анохин" стадионида соат 16:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!