ФАКТ! "Қўқон-1912" Муборакдаги ўйинларда "Машъал"ни бир марта мағлуб этган холос

Бугун Муборак шаҳрида Суперлига 5-туридан ўрин олган “Машъал” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтади. “Баҳром Вафоев” ўйингоҳида ташкил этиладиган беллашув соат 17:00да старт олади. Қўқонликлар матбуот хизмати мазкур баҳс олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларини тақдим этди.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 14 марта тўқнаш келган. “Машъал” ўйинларнинг 7 тасида зафар қучган, 4 та баҳсда қўқонликлар муваффақият қозонган. 3 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи – 23-15, “Машъал” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 24 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” очкоси 15 тани ташкил этади.

Муборакда ўтган барча учрашувлар:
22.10.2020 «Машъал» – «Қўқон-1912» 1:2
14.04.2017 «Машъал» – «Қўқон-1912» 1:1
26.06.2016 «Машъал» – «Қўқон-1912» 2:0
25.04.2015 «Машъал» – «Қўқон-1912» 3:0
20.09.2003 «Машъал» – «Қўқон-1912» 3:2
02.11.2002 «Машъал» – «Қўқон-1912» 2:0
15.04.1995 «Машъал» – «Қўқон-1912» 2:0

Суперлига, 5-тур
МАШЪАЛ – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Руслан Серазитдинов, Ришат Нугманов, Шоҳруҳ Қаюмов
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов
Комиссар: Шерзод Ражабов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!