Фалькао Мексика клубига ўтиши мумкин

"Галатасарой" клуби ҳужумчиси Радамель Фалькао фаолиятини Мексика чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист-инсайдер Николо Скира ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 35 ёшли колумбиялик футболчи Мексика клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Аммо ҳозирча Фалькао билан музокара ўтказаётган клуб номи очиқланмаяпти.

Фалькао ўтган мавсум “Галатасарой” сафида 18 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Радамель Фалькао фаолияти давомида "Порту", "Атлетико", "Монако", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" каби жамоаларда ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!