Фаолияти давомида Исроил Мадримов, Дилшодбек Рўзметов ва Шаҳрам Ғиёсовга мағлуб бўлган боксчилар Олимпиада финалига йўл олди

Бугун Олимпиада ўйинлари бокс мусобақаларининг -69 ва -81 кг вазн тоифаларида финалчилар номи аниқланди. 

-69 кг вазнда Пет Маккормак жангсиз финалга йўл олди. Унга олтин медаль учун баҳсда амалдаги жаҳон чемпиони Андрей Замкавойни мағлуб этган кубалик боксчи Рониэл Игласиас рақиб бўлади. 

-81 кг вазнда британиялик Бенжамин Уиттакер бошқа бир россиялик боксчи Имам Хатаевдан устун келиб, финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, иккинчи ярим финал баҳсида икки кубалик бўлган боксчилар Арлен Лопес ва Альфонсо Домингес ўзаро баҳс олиб борди. Озарбайжон шарафини ҳимоя қилаётган Домингес бу жангда Лопесга имкониятни бой берди. Шундай қилиб, олтин медаль учун Бенжамин Уиттакер ва Арлен Лопес жанг ўтказадиган бўлди.

Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов Пет Маккормакни 1 марта, Рониэл Игласиасни 2 марта мағлуб этган ва 1 бора имкониятни бой берган. Бенжамин Уиттакерни эса жаҳон чемпионатида Дилшодбек Рўзметов таслим этган. Арлен Лопес Исроил Мадримов томонидан 2 бор таслим этилган. Шунингдек, Лопес Рио Олимпиадасида Бектемир Мелиқўзиев устидан ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Турсун Ғани
02/08/2021 23:36
Бизда ўз оёғига болта урадиганлар кўпда, танловда адашса керак бўлса жим туриб узур ҳам сўрашар, тан олиб , эҳтимол. Қанчадан қанча зўрлари бўлса ҳам шу пчинахўр ингилизлар, куба ю, озарбайжон кубалар, ирландлар ютса майли қўшни қозоқлар ҳам ютсин деб Фанатик ва Бобошлару, санжарвой мешқоринларни олиб борамизда чемпион бўлишмаса ҳам,
Майлига биз медалдан риода тўйганмиз деб. Шулар бориб японияда музқаймоқ еб келса хам майлида деб ўзимиз таниган, хохлаганларни олиб борамизда. Натижа киенги сафар ҳам бўлаверади диймизда