Фаолиятини якунлаш арафасида турган Федерер орзуси нималигини айтди
"Катта дубулға"нинг 20 карра чемпиони Рожер Федерер Лейвер кубогидан қандай тартибда иштирок этишини айтди. Швейцариялик теннисчи ҳафта охирида фаолиятидаги сўнгги турнирда иштирок этади.
"Балки Рафа (Надаль) билан яна бир ўйин ташкил этиш амалга ошар...Агар шундай бўлса, орзуим рўёбга чиққан бўларди”, - деди Федерер.
Қайд этилишича, Федерер тиззасидаги муаммолар туфайли яккалик баҳсларида қатнаша олмайди, шунинг учун у кортга фақат жуфтликда чиқади. Жума куни бўлиб ўтадиган жуфтлик ўйини унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” раҳбарияти янгиланган “Саньтяго Бернабеу”да Федерер ва Надаль ўртасида учрашув ташкил этишни режалаштираётгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Фикрлар