Фақат чапақайлар ўйнайдиган терма жамоа тузилди

Испаниянинг машҳур нашри Marca  футбол тарихидаги чапақайлар ва ўнг оёқда зарба берадиган футболчиларнинг рамзий терма жамоаларини тузиб чиқди. Ҳозирча қайси жамоа ғалаба қозониши мумкинлиги ҳақида сўров давом этмоқда.

Чапақайлар терма жамоасига Икер Касильяс, Паоло Мальдини, Даниэль Пассарелла, Роберто Карлос, Фернандо Редондо, Ференц Пушкаш, Бобби Чарльтон, Ривелино, Диего Марадона, Лионель Месси, Уго Санчес киритилди.

Уларга Жанлуижи Буффон, Кафу, Франко Барези, Франц Беккенбауэр, Мауро Силва, Мишель Платини, Зинедин Зидан, Пеле, Альфредо Ди Стефано, Криштиану Роналду, Йохан Кройф “рақиблик” қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!