ФарДУ янги мавсумни "Истиқлол"да ўтказади
Фарғона давлат университети футбол жамоаси 2024 йилги мавсумни Биринчи лигада муносиб ўтказиб, плей-офф ўйинлари якунига кўра фахрли 3-ўринни эгаллаганди. Айни вақтда ФарДУ Про лига мусобақасида иштирок этиш учун Лига томонидан белгиланган талабларни бажариш устида ишламоқда.
Шундай талаблардан бири стадион масаласи эди. Фарғона давлат университетига қарашли стадионда ҳозирга қадар қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, эндиликда университет икки асосий масала — майдон чими ҳамда уни ёритиш масаласи устида ишламоқда. Бироқ бу ишни амалга ошириш вақт талаб этишидан келиб чиқиб, ФарДУ 2025 йилги мавсум уй учрашувларини "Истиқлол" стадионида қабул қилиш бўйича уч томонлама келишув имзолади.
Маълумот учун, Суперлига футбол клублари 25 декабрь санасига қадар стадион масаласини ҳал қилиши лозим. ФарДУ эса Суперлига жамоаси бўлмагани ҳолда биринчилардан бўлиб стадион масаласидаги келишувни Лигага тақдим этди.
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар