Фарғона вилояти ҳокими "Қўқон-1912" машғулотига ташриф буюрди

  • 9 октябрь, 21:53
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун "Қўқон-1912" жамоасининг машғулотига Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Аъзамович Усмонов, вилоят федерацияси маъсул ҳодимлари ташриф буюрдилар. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Вилоят ҳокими жамоам мураббийлари ва футболчилари билан учрашдилар. Учрашув давомида Ҳайрулло Ҳайитбаевич "Қўқон-1912" жамоасининг сўнгги турлардаги "Қизилқум", "Хоразм", "Бунёдкор", ОКМК каби жамоаларга қарши учрашувларда эришилган ижобий натижалардан нафақат Қўқон шаҳри футбол мухлислари, балки Фарғона вилояти футбол ихлосмадлари ҳам хурсанд бўлаётганни таъкидлаб, жамоамиз аъзоларига ушбу натижалар учун миннатдорчилик билдирдилар. Шунингдек, жамоанинг кейинги ўйинларига ҳам омад тиладилар.

"Қўқон-1912" юртимизнинг энг қадимий жамоаси эканлигини, футбол ватани эканлигини алоҳида таъкдилаб ўтдилар. Иккинчи даврадаги ажойиб ўйинларни бардавом бўлишини ва навбатдаги ғалабалар билан вилоят мухлисларини хурсанд қилишликлари кераклигини айтиб ўтдилар. 

Шу қатори, жамоа мураббийлари ва футболчилари вилоят ҳокимини "Қўқон-1912" жамоасига кўрсатаётган эътиборлари ва ёрдамлари учун миннатдорчилик билдириб ўтишди.

Учрашув давомида жамоанинг кейинги ўйинлардаги режалари ҳамда келаси мавсум режалари ҳам муҳокама қилинди. 

Учрашув сўнггида клуб номидан Андро Гиоргадзе футболчиларнинг дасхати туширилган тўпни совға қилди. Шунингдек, "Қўқон-1912" бош директори Акрамжон Мамадалиев миннатдорчилик тариқасида жамоаинг "10-рақамли" либосини Ҳайрулло Ҳайитбаевич Бозоровга тақдим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!