Фарруҳ Икромов Римда операция қилинади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоасининг Швецияга қарши ўртоқлик учрашувида футболчимиз Фарруҳ Икромов жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Текширувлар натижасида ушбу жароҳат жиддийроқ экани ва жарроҳлик амалиёти талаб этилиши маълум бўлди.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Фарруҳ Икромовнинг хонадонида бўлиб, футболчимизнинг саломатлиги ва аҳволидан хабар олишди.

ЎФA томонидан футболчимизнинг тезроқ соғайиб, сафга қўшилиши учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди. Шу ўринда таъкидлаш керак, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Фарруҳ Икромовни даволашга Италиянинг машҳур жарроҳларидан бири Паоло Марианини жалб этди.

23-сентябр куни футболчимиз Италия пойтахти Римга, “Вилла Стуарт” клиникасига йўл олади ва у ерда профессор Мариани томонидан операция қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!