Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Фаршид Карими: "Игорь "Персеполис"да порлайди ва уни олдинда ажойиб мавсум кутмоқда"

Фаршид Карими Сергеевнинг "Персеполис"га ўтгани ҳақида гапирди

Эронлик собиқ дарвозабон ва ҳозирда футбол агенти сифатида ишлаётган Фаршид Карими Сергеевнинг "Персеполис"га ўтгани ҳақида гапирди.

"Мен бу йўлни бошлаганимда, Эронга олиб келишга ҳаракат қилган биринчи ўйинчим Игорь Сергеев эди. Шунча вақтдан сўнг, ниҳоят Игорни Эрон футболига ўтказа олганимиздан хурсандман.

Умид қиламанки, Игорь "Персеполис"да порлайди ва уни олдинда ажойиб мавсум кутмоқда", - деди Карими.

Эслатиб ўтамиз, футболчимиз форс клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. 

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ