Фати бу борада биринчи бўлди!

"Брайтон" ҳужумчиси Ансу Фати айни дамда Англия Премер-лигаси 21 ёшгача футболчилар орасида энг кўп маош олувчи футболчи бўлиб турибди. Бу ҳақда "Diario Sport" ўз саҳифаларида хабар берди.

Испаниялик вингер жорий мавсумни "Брайтон"да ижара асосида ўтказмоқда. Фатининг трансфер ҳуқуқи "Барселона"га тегишли. Жорий мавсумда испаниялик футболчи “чайкалар” сафида 15 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

23-турдан сўнг "Брайтон" 35 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!