Фати фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

"Барселона" футболчиси Ансу Фатининг кейинги манзили Премьер-лига бўлиши мумкин. Унга "Челси" қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "Diario Sport" нашри. Вингерни Лондон клубидан ташқари "Манчестер Юнайтед" ҳам кузатиб бормоқда. 

20 ёшли испан мавсумни ёмон кайфиятда ўтказмоқда. Унинг отаси ҳам бу ҳақда гапириб ўтди. Бори Фати ўғлининг кам майдонга туширилаётганидан норози ва бошқа жамоалардан келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Ансунинг ўзи эса қолиш ниятида. 

Аввалроқ, "Барса" президенти Жоан Лапорта ёзда битта вингерни сотишга мажбур бўлишини айтган эди. Клубни эҳтимолий тарк этиши мумкин бўлган иккита футболчи кўрсатилмоқда. Булар Фати ва Торрес. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!