Фахрийларимиз халқаро турнирда 4 та олтин медал қўлга киритишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Полша пойтахти Варшава шаҳрида фахрийлар ўртасида "Warsaw Veteran European Cup 2026" турнири бўлиб ўтди. 

Дунёнинг 28 давлатидан 200 нафарга яқин фахрий дзюдочилар иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг барча тўрт нафар вакили чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Бу эса терма жамоамизнинг кучли бешликдан жой олишини таъминлади. 

Тимур Худайкулов (-73 кг), Баҳром Иноятов (-81 кг), Ербол Рустамов (+100 кг) ва Ҳамид Атажанов ўз ёш ҳамда вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритишди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!