Файзуллаев Чемпионлар лигасида ўйнайди...

ЦСКАдаги дебют мавсумини юқори даражада ўтказаётган Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер-лигасининг энг кучли футболчилари қаторида эътироф этилмоқда. Москва клубига кўчиб ўтганидан кейин легионеримиз жами 15 та учрашув майдонга туўшиб, иккита гол ва еттита ассист қайд этди.

Бугун мухлислару мутахассислар, журналист эътибори Аббосбек Файзуллаевга қаратилган. “Матч ТВ” журналистлари футболчимизнинг амакиваччаси Аброрбек Эргашев билан интеврью уюштириб, Аббосбек ҳақида янги маълумотлар олишга ҳаракат қилди.

volga

— Ҳозир Россияда кўчилик Аббосбек айни пайтда энг кучли ва салоҳияти юқори футболчилардан бири эканини таъкидламоқда. Бу фикрга қўшиласизми?

— Ҳа, албатта!

— Унинг ЦСКАдаги ҳозирги фаолиятини қандай баҳолайсиз?

— Зўр ўйнаяпти!

— 10-рақамни олиш нияти йўқми?

— Йўқ, унга 21-рақам насиб қилган. 10-рақамда ҳозир Обляков ўйнаяпти. Айни пайтда Аббосга бу рақам керак эмас.

— Кўпчилик Файзуллаевни Лионель Мессига қиёслайди. Бунга қандай қарайсиз?

— Ҳоли таққослашга жуда эрта. Ҳозир яхши ўйнаяпти, келажакда нима бўлишини кўрамиз.

— Беш йилдан кейин Аббос “Олтин тўп”ни соҳиби бўлиши мумкинми?

— Худо хоҳласа, шунга умид қиламиз. “Олтин тўп” ҳар бир футболчининг орзуси!

—  Аббос зўр ўйнашда давом этса, Европа чемпионатларидан таклифлар келиши мумкин. Унинг қайсидир лигада ўйнаш орзуси борми?

— Ҳа, ҳамма футболчилар Европа Чемпионлар лигасида ўйнашни истайди. Умид қиламизки, Аббос ҳам қачондир бу турнирда ўйнайди.

— Юртингизда Аббоснинг фан-клуби борми?

— Ҳа, яқинда у Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаганида бутун стадион, 30 минг киши унинг номини айтиб олқишлади. Уни жуда яхши кўришади. У “кичик Месси”.

2023_10_21_026

20 ёшли Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. ЦСКА уни август ойида трансфер қилди. “Пахтакор”га бу трансфер 500 минг евро келтирди.

Айни пайтда Аббосбек Файзуллаевнинг нархи кескин кўтарилган. Трансферга ихтисослашган transfermarkt.world портали экспертлари ўзбек футболчисининг трансфер суммасини 2 миллион еврога баҳоламоқда.

Файзуллаев кучли учликка “ёриб” кирди!

“Барселона” фахрийси Файзуллаевга маслаҳат берди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Усмонбек
29/11/2023 07:39
Илохим европада кучлирок лигада клубда уйнасин омин лекин илтимос журналистлар хадеб мактаб булар булмасга Аббос тугрисида езурманглар куз тегади уям инсон хохламасаям юлдузлик касалига чалиниши мумкун УЗИ асрасин силарга Аббосдан бошка мавзу еритадиган муомо мавзулар куриб кетмагандир
Абдухаликов Мухаммад
01/12/2023 10:32
Качондир чемпионлар лигасида уйнайди деб тугри ёзинглар
&
Ботиржон Неьматович
29/11/2023 19:46
Омад
&
Адхамжон Низомов
29/11/2023 08:33
Эй,трансфермаркет, Аббос бебахо.Аббос газини бос.