“Барселона” фахрийси Файзуллаевга маслаҳат берди

Россия Премьер-лигаси биринчи даврасининг асосий кашфиёти сифатида эътироф этилган Аббосбек Файзуллаевнинг Европага кетиш имконияти энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан ҳисобланади.

16-турда легионеримиз “Динамо” дарвозасини ишғол қилгани ва яна битта голли пас узатганидан кейин россиялик журналистлар Аббосдан интервью олди. Файзуллаев келажакда қайси жамоада ўйнамоқчи экани ҳақидаги саволга ҳам жавоб беришига тўғри келди.

Болалигидан “Барселона”га мухлислик қилаётган Аббосбек Файзуллаев келажакда айнан каталонияликлар сафида тўп тепишни орзу қилишини айтганидан кейин бу мавсум муҳокамаси янада кўпайди.

455ae46f5f7a5a8e5cf8630317ae4128653ea9ded8d33757155178

Ўз даврида ЦСКА ва “Барселона”да ўйнаган россиялик машҳур футболчи Игорь Корнеев бу борада ўзбек футболчисига маслаҳат берди.

- Файзуллаев ЦСКА лойиҳасида энг муҳим ўйинчи даражасига кўтарилиш учун керакли бўлган барча хусусиятларга эга. Лекин кўп нарса футболчининг ўзига боғлиқ бўлади. Ҳозирча, у фақат мақтовлар билан чегараланиб қоляпти.

Файзуллаевнинг тез орада кетиши ҳақида нима дейин мумкин? Қаергадир кетиш борасида шошилишдан ҳеч қандай маъни йўқ. У ЦСКА асосий таркибидаги жойини мустаҳкамлашга эътибор қаратиши зарур, - деди Игорь Корнеев.

Бу масала россиялик футбол ишқибозлари орасида ҳам кенг муҳокама қилиняпти.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига рус сайтлари ва ижтимоий тармоқларида билдирилаётган фикр-мулоҳазаларни ҳавола қилади.

Serg100555:

Аббосбек чемпионат охиригача яхши савияда ўйнаб берсин. У ёғини кейин кўрамиз. Ўйинчининг имкониятини баҳолаш учун бир мавсум камлик қилади. Унинг даражаси барқарорлик билан ўлчанади. Ҳеч бўлмаса, ЦСКАда икки йил ўйнаши тарафдориман.

Bruno2611:

Бошқа жамоа ўтишига ҳали жуда эрта. “Барселона” ўтишни орзу қилаётган бўлса, жисмонан ва руҳан тайёрланиши керак.  

Kovfun-barrios:

Абббос ҳам худди Шомуродов ва Кварацхелия сингари Европага йўл олиши керак. Йўқса, фаолиятида пасайиш бўлади. Чалов, Акинфеев, Обляков ва Заболотний сингари ўйинчилар билан ЦСКАда ҳеч нарсага эриша олмайди.

Ase1:  

Ҳозир “Барса”да Гави жароҳат олган. Шуни ўрнига ўтсин. Ташқи кўриниши ҳам ўхшаш.

Joker69:

“Барса”нинг даври ўтиб бўлган. Ҳозир “Манчестер Сити”, “Реал”, “Бавария”да ўйнаш мода.

zritely2017:

Нега “Манчестер Сити”га ўтмайсан?

Graciegold:

Мессининг хиёнатидан кейин “Барса” ўзига келгани йўқ.

Mikredarmy:

Файзуллаев “Барселона”га ўтишига имкон бор. Ҳозир эса, ҳар икки бўлимда фаол ўйнашни ўзлаштириши керак. Кучсиз лигадан кейин бироз қийналяпти. Головин ҳам шундай бўлганди.

Xavimessi:

Нега ҳозирги футболчилар “Бавария”, “Ливерпуль”, “Реал”да ўйнашни орзу қилмаяпти. “Барса”да нима бор?

 Locomotive Breath:

“Барселона”ни билмадиму, лекин аниқ Европага олиб кетишади. Бу йигит зўр футболчи.

trener-cska-fedotov-hotelos-by-chtoby-takih-transferov-kak-fajzullaev-bylo-bolshe_1700933825290856459

Sihafazatron:

Ҳозирча бу имконсиздек кўринади. ЦСКАда зўр ўйинчи эканингни кўрсат, фойда келтирди. Мана кўрасан, сени Европага чақиришади. Омад тилайман.

Файзуллаев: “Барселона”да ўйнамоқчиман!

Яна қайси икки футболчимиз Россияга кетиши мумкин?

ЦСКА мураббий гол уриб, ассист қилган Файзуллаев ўйинини қандай баҳолади?

Буни Файзуллаевдан ҳеч ким кутмаганди

Легионеримиз: Асосий таркибда ўйнашга тайёрлигимни исботлайман

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахтиёр Мирзаев
27/11/2023 17:36
Хозир Барсага боришга эрта! Яна бир мавсум Цскада ухшамаса худди шундай, ухшаб кетса бунданда яхширок мавсум утказиш керак!!! Шундан кейин кучли бешлик жамоаларидан тушган таклифларни куриб чикса булади. Цскада асосий таркибда уйнаяпти бу нарса Аббосга факат фойда келтиради.
&
998913335306
27/11/2023 17:42
Европага шошилмаса яхши буларди. Шомани такдирини куриб хулоса килса яхши буларди.