Файзуллаев катта гапириб юборди!
Россия Премьер-лигасининг 13-турида ЦСКА жамоаси ўз майдонида чемпионат аутсайдерларидан бири “Факел” жамоасини енга олмади. “Армиячилар” устунлиги ўтган беллашувда ҳисоб очилмади ва томонлар биттадан очкони бўлишиб олди.
Учрашувдан кейин ЦСКА етакчиси Аббосбек Файзуллаев ўйин ҳақида ўз муносабатини билдириб ўтди.
Sports.uz портали ижодкорлари ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига 21 ёшли ҳужумкор футболимизнинг фикр-мулоҳазаларини ҳавола этади.
Ўйин ҳақида
“Факел”га қарши жуда оғир ўйин бўлди ва биз ўта муҳим икки очкони йўқотдик. Биз жуда яхши ҳолатда эдик ва бунгача қаторасига бир неча учрашувда зафар қучгандик. Лекин бу гал олдинги чизиқда кўпроқ хавфли вазиятлар ярата олмадик.
“Факел” жуда мустаҳкам ҳимояланди, шу боис бизга бу беллашув оғирлик қилди.
Кейинги турда бўладиган “Спартак” билан дерби ҳақида
Биз кейинги турда “Спартак”ни мағлуб қилишни истаймиз ва буни уддалай оламиз. Бизда яхши жамоа ва мураббийлар штаби шаклланган.
“Спартак”ни енгамиз, деб ўйлайман. “Факел” билан ўйинда йўқотилган икки очко “Спартак” билан бўладиган тўқнашув олдидан жамоага ҳеч қандай босим ўтказмайди. Аслида бу баҳсда ҳам ғалаба қозониб, бўлажак баҳсга янада кўтаринки кафиятда борсак яхши бўларди.
Янги позиция ҳақида
Ўнг қанот латерали позициясида тўп суриш бироз ғалати бўлди. Лекин бош мураббий айнан шу позицияда ўйнашим кераклигини айтди. Мен ҳар доим тайёрман.
Миралем Пьянич ҳақида
Миралем Пьянич ҳақиқий уста. У ҳеч ким кутмаган пасларни аниқ узата олади, ҳужумни кучайтиради. Бизга майдон марказида айнан мана шунақа футболчи керак эди.
Менга бунақа футболчи билан бирга ўйнаш жуда қулай. Пьянич зўр зарбага эга ва стандарт вазиятларни ҳам жуда яхши бажаради. Агар стандарт вазиятлардан унумли фойдала олса, зарбаларни ўзи бераверсин.
Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев 2023 йилнинг августидан бери ЦСКА шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 21 ёшли футболичимиз ҳозирга қадар барча турнирларда “армиячилар” сафида 48 та учрашувда майдонга тушиб, еттита гол ва 19 та ассист муаллифи бўлган.
Фикрлар