Файзуллаев ЦСКАда яхши мавсум ўтказмаганини айтди

CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ва ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ўтган мавсумдаги ўз ўйинига баҳо берди.

Tecno

"Яхши мавсум ўтказдим, деб айта олмайман. Мен клубдаги позициямни ўзгартирдим, шу сабабли самарадорлик бироз камайган бўлиши мумкин. Энг асосийси – жамоага ёрдам беришни хоҳладим," – дея Файзуллаевнинг сўзларини келтирди рус матбуоти нашри.

21 ёшли легионеримиз РПЛ ва Россия Кубогида жами 39 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди.

ЦСКА мавсум якунида Россия Премьер-лигасида 3-ўринни эгаллади. Бундан ташқари, "армиячилар" мамлакат Кубогини қўлга киритишга ҳам муваффақ бўлишди.

Файзуллаевнинг Москва клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!