Файзуллаев ва Алиқуловда пасайиш, Шомуродовда эса ўзгариш йўқ - Туркия Суперлигаси футболчиларининг нархлари янгиланди
Туркия Суперлигаси футболчиларининг нархлари янгиланди.
"Истанбул Башакшехир" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Элдор Шомуродовнинг нархи ўзгармади - 5 миллион евро. Аббосбек Файзуллаевнинг нархи эса 1 миллион еврога пастлаб, ҳозирда 7 миллион еврога баҳоланмоқда.
"Ризеспор" клуби ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқуловнинг нархи ҳам 200 минг еврога пастлади ва 1.5 миллион еврони ташкил қилмоқда.



Фикрлар