Файзуллаевга катта баҳо берилди

Аббосбек Файзуллаев қисқа фурсат ичида Ўзбекистоннинг энг машҳур футболчисига айланиб қолди.

“Пахтакор” тарбияланувчиси ЦСКАдаги ўйинлари билан бутун Россия футбол жамоатчилигини эътиборини қозонган бўлса, Қатар мезбонлигидаги Осиё кубогида халқаро миқёсда эътирофга сазовор бўлди.

Ҳозир Файзуллаев қитъанинг энг иқтидорли ўйинчиларидан бири ва ўзбек футболининг келажаги сифатида тилга олинмоқда.

17090236011363904343

Ўзбек футболида чуқур из қолдирган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори Сервер Жепаров www.euro-football.ru  сайтига берган қисқа интервьюсида 20 ёшли ҳужумкор футболчимизга юқори баҳо берди.

 - Аббосбек Файзуллаев Осиё кубогининг энг яхши ёш футболчиси сифатида тан олинганидан хурсандман. Бу унинг меҳнатига яраша баҳо бўлди.

- Нима деб ўйлайсиз, Аббос ёзда ЦСКАда қолгани маъқулми ёки Россия Премьер-лигасидан кетиши керакми, унинг ўсиши учун қайси вариант фойдалироқ?

- Хорижга кетиш ҳақида гапирганда, биринчи навбатда қайси мамлакатга  ва қандай клубга боришга эътибор қаратиш ва ҳамма нарсани таҳлил қилиб кўриш керак. ЦСКАда қолган яхшими ёки кетиш фойдалими буни билиб олиш шарт.  

Фаолиятини давом эттирмоқчи бўлаётган бўлажак жамоанинг ўйин услуби жуда муҳим омил, буни албатта инобатга олиш керак ва маъқул келмайдиган жойга бормаслик лозим.  

Таъкидлаш жоизки, Сервер Жепаров ўзбек футболининг энг кучли ўйинчиларидан бўлган. Профессионал фаолияти давомида турли йилларда юртимизда “Навбаҳор”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Металлург” жамоаларида тўп тепган.

Легионер сифатида Жанубий Кореянинг “Сеул”, “Соннам”, “Ульсан Хёндэ”, Саудия Арабистонининг “Аш-Шабаб”, Эроннинг “Истиқлол” ва “Сепахон”, Қозоғистоннинг “Жетису” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Клублар миқёсида тўққиз карра Ўзбекистон, бир мартадан Жанубий Корея ва Саудия Арабистони чемпиони, МДҲ чемпионлари кубоги соҳиби бўлган.

Сервер Жепаров 2008 ва 2011 йиллар давомида Осиёнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилган.

Жепаров Ўзбекистон миллий терма жамоасида  2002 -2017 йиллар давомида фаолият юритиб, жами 128 та учрашувда ўз ҳисобига 25 та гол ва бешта ассист ёздириб қўйган.

Ўзбекистон-Эрон 0-1 (1)

Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги авлод футболчиларидан. Истеъдлдли ўйинчимиз легионер сифатида ЦСКА шарафини ҳимоя қилмоқда ва ҳозирча, барча турнирларда “армиячилар” учун 18 та учрашув ўтказиб, иккита гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди.

Аббосбек Файзуллаев миллий терма жамоа сафида 13 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 4 маротаба нишонга олган.

Шомуродов ҳақида сўнгги маълумот!

Файзуллаевга эркинлик беринг!

Файзуллаевни 60 миллион евролик юлдузга тенглаштиришди

Ўзбекистонда яна хорижга кетиши мумкин бўлган ўйинчилар борми?

Ўзбек футболчилари легионерга айланишга тайёр

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
29/02/2024 05:28
Вой дод,за....л килдиларинку сарлавхани такрорлайаериб.Булдида энди.
Ulugbek Ruziqulov
29/02/2024 09:19
Jonga tegdi bir xil sarlavha 8 martadan ziyod yozib