Файзуллаевнинг клуби катта зиён кўрди

Россия футбол иттифоқи расмий сайтида Премьер-лига клубларининг 2023 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботи эълон қилинди.

Унга кўра, ўтган йили энг катта зиён кўрган клуб сифатида Аббосбек Файзуллаев ўйнаётган ЦСКА клуби кўрсатилган. “Армиячилар”нинг ҳисобот давридаги зиёни 1,52 миллиард рублни ташкил қилди.

Пойтахтнинг яна бир клуби – “Спартак” ҳам 1,27 миллиард рубдь миқдорида зарар кўрди.

Молиявий йўқотишларга учраганлар қаторидан Екатеринбургнинг “Урал” (582 млн), Москванинг “Локомотив” (439 млн), Нижний Новгороднинг “ПАРИ Нижний Новгород” (323 млн) ва Қозоннинг “Рубин” (287 млн) клуби қайд этилган.

“Краснодар” жамоаси 2023 йилни рекорд даражада – 11,96 миллиард рубль миқдоридаги фойда билан якунлагани келтирилган.

Кўпйиллик чемпион “Зенит”нинг даромади 2 миллиард рублни ташкил қилди. Ҳатто бу йил Премьер-лигани тарк этган “Сочи” ҳам 1,27 миллиард рубль миқдорида даромад кўрган.

Россия Премьер-лигасида иштирок этиб, 2023 йил якунлари бўйича даромад кўрган бошқа клублар рўйхати қуйидагича:

“Ростов” — 473 млн,

“Динамо” (Москва) — 635 млн,

“Ахмат” (Грозний) — 321 млн,

“Крилья Советов” (Самара) — 284 млн,

“Факел” (Воронеж) — 194 млн,

“Балтика” (Калининград) — 111 млн,

“Оренбург” — 22 млн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!