Фазлиддин Ғойибназаров Қозоғистонда рингга кўтарилади ёхуд унинг жанги ESPN дастуридан ўрин олади
Рио Олимпиадаси чемпиони, профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган Фазлиддин Ғоибназаров (8-1, 5 КО)нинг навбатдаги жанг санаси ҳам маълум бўлди.
Боксчимизнинг мураббийи Аброр Турсунпўлатовнинг сайтимизга маълум қилишича, Ғоибназаров ўзининг 10-жангини 28 март куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида ўтказади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас. Мазкур бокс оқшомининг асосий ташаббускори "Top Rank" промоутерлик компанияси бўлгани сабабли, юртдошимиз иштирокидаги жанг ESPN дастуридан ўрин олади.
Эслатиб ўтамиз, Ғойибназаров Боб Арумга тегишли бўлган,"Top Rank" промоутерлик компанияси билан шартномага эга.
Фикрлар