Фекир "Челси"га ўтиши мумкин

Франциянинг "Лион" клуби ярим ҳимоячиси Набиль Фекир ҳамон "Челси"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра франциялик футболчининг "Стэмфорд Бриж"га келишини шахсан “аристократлар” бош мураббийи Маурицио Сарри қўллаб-қувватламоқда. Transfermarkt талқини бўйича Фекирнинг трансфери 70 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Фекир жорий мавсум “Лион” сафида 16та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!