Феликс АПЛда қолиши мумкин, фақат...
"Манчестер Юнайтед" португалиялик ҳужумчи Жоау Феликсга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Goal нашрининг хабар беришича, манкунианликлар аллақачон ярим ҳимоячининг атрофидагилар билан алоқага қиқишган, аммо ҳозирча "Атлетико"нинг ўзига расмий таклиф билан чиқишмаган. Мадрид клуби мавсумолди йиғин бошлангунига қадар Феликсни бошқа жамоага юбормоқчи бўлган, аммо улгурмагани боис, ҳозир у академия футболчилари билан шуғулланмоқда.
Феликсга "Ньюкасл" ва "Астон Вилла" ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ Жоаунинг ўзи Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоага ўтмоқчи. 23 ёшли футболчига эътибор қаратаётган яна бир клуб эса ПСЖ.
Эслатиб ўтамиз, Феликс ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Челси" сафида ижарада ўтказган.
Фикрлар