Фелишнинг АПЛдаги "совчилар"и яна биттага кўпайди

Португалия терма жамоаси ва "Атлетико" ярим ҳимоячиси Жоау Фелиш фаолиятини Англиянинг "Астон Вилла" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар берди.

Португалиялик футболчининг агенти Жорже Мендешнинг "болғачилар" билан эҳтимолий трансфер бўйича музокараларда иштирок этгани айтилмоқда.

Бундан ташқари португални сотиб олишга "Манчестер Юнайтед", "Челси", "ПСЖ" ва "Бавария" клублари қизиқиш билдирган.

23 ёшли футболчи жорий мавсум клуби сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали Жоаунинг нархини 50 миллион еврога баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, Фелиш ва унинг жамоаси кеча ЖЧ чорак финал босқичига йўлланмани қўлга киритди ва энди у ерда Марокаш билан тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!