Феллайни: Бразилиянинг ожиз нуқталаридан қандай фойдаланишни яхши биламиз

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни ЖЧ-2018нинг чорак финалида Бразилияга қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бизни олдинда Бразилия билан қизиқарли ўйин кутиб турибди. Рақиб жамоа сафида юқори савияли футболчилар кўп эканлигини биламиз. Лекин, уларда ҳам нозик жойлар бор ва биз улардан қандай фойдаланиш лозимлигини яхши биламиз. Ушбу баҳс мен учун ҳаммасидан муҳим. Чунки, бразилияликларни ютиб ярим финалга чиқишдан муҳимроқ нарса йўқ”, - дейди Феллайни.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!