Феллайни Моуриньонинг таклифига қандай жавоб берди?

Хитойнинг "Шаньдун Лунэн" клубида тўп сураётган ярим ҳимоячи Маруан Феллайни Англияга қайтиш ниятида эмас.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо бельгиялик футболчини Лондонга олиб келмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Жозе – мен учун алоҳида инсон. Биз вақти-вақти билан қўнғироқлашиб турамиз. У “Тоттенхэм” бошқарувини ўз қўлига олди, унда ҳаммаси жойида. Унга энг яхши тилакларимни билдираман. Аммо, менга шу ер қулай”, - дейди 32 ёшли Феллайни.

Эслатиб ўтамиз, Феллайни ва Моуриньо 2016-2018 йилларда "Манчестер Юнайтед"да бирга фаолият олиб боришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!