Феллайни тиззасидаги жароҳати сабаб 2 ой майдонга тушолмаслиги мумкин

Хабарингиз бор кеча “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни “Тоттенхэм”га (0:2) қарши баҳсда жароҳат олган ва майдонни эрта тарк этган эди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра бельгиялик футболчи тиззасиддан жиддий жароҳат олган. Унинг соғайиши учун эса таҳминан 6-8 ҳафта талаб этилиши айтилмоқда.

Маълумотларга қараганда Феллайни жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказиши мумкин. У яқин вақтлар ичида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг унинг даволаниши борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!