"Фенербахче" финалдаги қилмиши учун жазоланди

Туркия Суперкубоги доирасида бўлиб ўтаётган "Галатасарой" - "Фенербахче" учрашувининг 3-дақиқасида Исмаил Картал шогирдлари майдонни тарк этди. 

Илк дақиқада гол ўтказиб юборган "Фенербахче" футболчилари 3-дақиқада бутун жамоа бўлиб майдондан чиқиб кетди. Шунингдек, улар мазкур беллашувга 19 ёшли футболчилардан иборат жамоани ташлаганди. Жамоага техник мағлубият берилди. "Фенербахче" ушбу қилган иши учун жазо олди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда. Манбага кўра, турк гранди 115 минг евро жарима билан жазоланган.

Туркия чемпионатининг 31-туридан сўнг "канарейкалар" 82 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Галатасарой" 2 очколик фарқ билан биринчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!